Image default
Жамият

МУҲАНДИСЛИК МАКТАБИ-ИСТИҚБОЛНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Яқин ўн ичида дунё бозорида мис маҳсулотларига бўлган талаб яна 40-50 фоизга ошиши экспертларнинг таҳлилларида эътироф этилмоқдаки, бу саноатдаги жуда кўплаб тармоқ ва соҳалар ривожига, жумладан кадрлар масаласига ўзининг бевосита таъсирини кўрсатади, албатта. Ишонч билан айтиш мумкинки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга халқаро талаб узоқ йиллар давомида сақланиб қолади.

Пировард натижада,комбинат томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Бу рақамлар ортида рангли металлургия, умуман тоғ-кон саноати соҳаси мутахассисларининг меҳнати туриши баайни ҳақиқат. Шу маънода мамлакат Президентининг, қолаверса, ОКМК раҳбариятининг оқилона ташаббускорлиги билан ташкил этилган Республикада ягона Муҳандислик мактабининг бугунги кундаги фаолияти диққатга моликдир. Муҳандислик мактаби металлургия ва кончилик саноати соҳаларида Республиканинг барча саноат корхоналари учун шартнома асосида муҳандис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширадиган таянч таълим муассасаси сифатида фаолият олиб боради. Муҳандислик мактаби ОКМК АЖ таркибида ташкил этилиб, бугунги алоҳида таркибий бўлинма сифатида фаолият юритиб келмоқда. Даргоҳдаги мавжуд ўқув курслари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда

  • геология;
  • маркшейдерлик иши;
  • кон иши;
  • кон саноати транспортлари;
  • фойдали қазилмаларни бойитиш;
  • металлургия;
  • механика;
  • энергетика;
  • пайвандлаш;
  • токарлик ҳамда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқа зарурий касбий ўқув йўналишлари бўйича ходимлар ўз малака ва билимларини ошириб келишмоқда.
    Мазкур даргоҳ замонавий технологиялар билан жиҳозланган ўқув базасига эга бўлиб, бу ерда юқори тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар тингловчиларга таълим бермоқда.
    Қизиқарли факт ўрнида: Машҳур муҳандислардан бири — Абраҳам Иоффе билан жуда ҳам ғалати воқеа содир бўлганди. Бир амалдор муҳандиснинг эскирган кўприкни реконструкция қилиш лойиҳасини маъқулламагани сабабли у иш жойини ўзгартиришга мажбур бўлади ва бир мунча вақт ўтгач муҳандис атом бомбаси ҳақидаги ғоялари билан машҳур бўлиб кетади…
    СЎНГСЎЗ: Йилдан-йилга ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб, дунёдаги энг йирик, гигант корхонага айланиб бораётган ОКМК тасарруфидаги Муҳандислик мактабида ҳам металлургия соҳасида ёки саноатнинг бошқа жабҳаларида ҳам илғор, дунёга татийдиган ғоялар яратилишига ишонч билдириб ортга қайтамиз…

Дилафрўз
Эгамбердиева.

МАВЗУГА ОИД

ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ

admin

ОКМКДА САРҲИСОБ: ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

admin

САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ РАСМАН ТАСДИҚЛАНДИ

admin

Тарғибот, таҳлил ва камчиликлар

admin