- Энг аввало ишчи-ходимларингизни ўзингизнинг иккинчи оилангиздай кўринг;
- Ишхонангизда ички тартибни, аҳилликни ва бир-бирига бўлган ҳурматни яратинг;
- Барча ходимингизни тенг ҳурмат қилиб, бир хил кўринг. Шунда ички тартиб бузилмайди;
- Қўл остингиздаги ишчингиз хато қилганида, бошқа ишчиларингиз ёнида унинг хатосини муҳокама қилманг. Хатоси бўлса ўзига тушунтириб, йўл-йўриқ кўрсатинг;
- Ишчи-ходимларингизни ўзидан юқори бўлган лавозимдаги шахсга бўйсиниши учун бошқарувчи шахсни ишчи ходимлар ёнида ёмонламанг, ҳурматини йўқотманг. Акс ҳолда кейин уларни ўзингиз ҳам бўйсундира олмайсиз;
- Ишчи-ходимингизни фақат ишлатишни эмас, уни ишига яраша рағбатлантиришни ҳам йўлга қўйинг;
- Ишчи-ходимингиз бирор касбдошининг устидан шикоят қилиб келганида, фақат унинг гапини эмас, шикоят тушаётган ҳамкасбини ҳам юзлаштириб, иккисининг ўртасида муаммони ҳал қилинг;
- Ҳеч қачон бир ишчининг иккинчи ишчига нисбатан айтилган гапларини бир-бирига етказманг. Бу ишингиз билан сиз ўз ишчи-ходимингизнинг сизга бўлган ҳурматини йўқотасиз;
- Ишчи-ходимингиз ўз касбининг устаси бўлмаса, унинг ва сизнинг ишингизда натижа бўлмайди. Шунинг учун ишчи-ходимингизни ўз ишига бўлган билимларни беринг. Кейин ундан талаб қилинг.
Ҳамжиҳатликда гап кўп. Фақат бирдамлик бўлгандагина ишингизда ривожланиш бўлади.
Райҳон Ҳакимова,
ОКМК МБФ Қозонхона қурилмалари машинисти.