Image default
Спорт

ОКМК ФКДАНДАҲШАТЛИ «CОМЕ БАCК» ЁХУД ЛЕГИОНЕРЛАР КАТТА САҲНАДА!

Суперлигадаги ёзги танаффусдан қайтган барча клублар қатори жамоамиз ҳам чемпионатнинг муҳим жангларига киришди ва Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк ўйинида водийга сафар уюштирган жамоамиз «Андижон»га қарши супер «cоме bаcк» қайд этди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз ўзининг 12-ўйинчиси билан донг таратган рақибларига қарши жанг қилиши ҳар қачонгидан ҳам қийин бўлиши кутилган эди. Бунинг яққол намунаси сифатида водийлик мухлислар чорлови остида андижонликлар ҳисобни очишга эришди. Ўйиннинг 34-дақиқасида чап қанотдан ҳужумга ўтган «бургутлар» Илҳом Абдуғаниевнинг моҳирона зарбаси эвазига таблодаги рақамлар 1:0 кўринишига келди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. 13 мингдан ортиқ мухлис қаршида ОКМК ФКни яна бир муваффақиятсизлик кутарди. Яъни орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас ҳимоячимиз Сардор Раҳмоновни жарима майдончамиз ичида ажойиб ҳаракатлари билан «Андижон» аъзоси Фарҳоджон Соҳибжонов «қопқон»га туширди ҳамда пеналти ишлашга муваффақ бўлди. 11 метрлик нуқта ёнига яқинлашган Леван Арвеладзе эса зарбани хатосиз бажарди — 2:0.
Ушбу голлардан сўнг ОКМК ФК мураббийлар штаби таркиб ва тактик схемада тезкор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса дарҳол ўз сўзини айта бошлади. Яъни 43-дақиқада ўнг қанотдан ташкиллаштирилган рейдни «кончилар» сафига яқиндагина келиб қўшилган албаниялик ҳужумчимиз Клейди Датси чиройли тарзда якунлаб, ҳисобни қисқартирди — 2:1.
Ушбу голдан руҳланган жамоамиз вакиллари рақиб томон яна кетма-кет ҳужумлар ёмғирини ёғдиришди ва бу 65-дақиқада ўз самарасини берди. Аҳмадалиевниг ажойиб пасини қабул қилиб олган Рубен Санчес «Андижон» дарвозаси томон яқинлашди ва ўзидан ҳам қулай позитсияда турган Азиз Холмуродовга тўпни узатди. Холмуродов эса тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвозага йўллади, аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайди. Қайтган тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб етиб борган Клейди Датси эса боши билан «Андижон» дарвозасини яна бир бор ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди — 2:2!
Ҳисоб тенглашгач ҳар иккала жамоа учун ҳаёт-мамот жанги бошланди. Боиси, биргина хато учрашув тақдирини ҳал қилиши аён эди. Ана шу хато вакилларимиз фаоллиги эвазига «Андижон» жамоасида юзага келди. Яъни ҳужумга тараддуд кўраётган «бургутлар»дан кутилмаганда «кончилар»нинг испаниялик футболчиси Рубен Санчес тўпни олиб қўйди ва тезкорлик билан қарши ҳужумга отланди. Деярли майдоннинг тенг ярмидан кўп масофани босиб ўтган Санчес йўлида учраган ҳимоячини ажойиб техникаси билан алдаб ўтди ва моҳирона айланма зарбаси билан «Андижон» посбони Элдор Адҳамовни учинчи бор ранжитди — 2:3!
Шу тариқа, Суперлиганинг 14-тур доирасидан ўрин олган учрашувда улкан ирода намойиш этган Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз даҳшатли супер «cаме bаcк» қайд этган ҳолда муҳим 3 очкони рақибдан тортиб олишди!
Маълумот учун, севимли жамоамиз Суперлиганинг 15-тур учрашувида Наманганнинг «Навбаҳор» клубини ўз майдонида қабул қилади. Шаҳримиздаги «ОКМК спорт мажмуаси» стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 12 август куни соат 19:00да бошланади.

ОКМК ФК таркиби:

Дарвозабон: 35.Жавоҳир Илёсов
Ҳимоячилар: 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 2.Акрамжон Комилов
Ярим ҳимоячилар: 5.Гиорги Папава, 4.Миржамол Қосимов, 28.Ариҳиро Сентоку
Ҳужумчилар: 9.Рубен Санчес, 11.Клейди Датси, 10.Хуршид Ғиёсов
Захирадагилар: 1.Валижон Раҳимов, 13.Элдорбек Бегимов, 14.Азизбек Баҳромов, 18.Азиз Холмуродов, 21.Саидафзалхон Аҳроров, 27.Али Абдураҳмонов, 30.Аброр Саримсоқов, 77.Нодирбек Абдураззоқов, 99.Иракли Руҳадзе
Огоҳлантиришлар: Авазбек Ўлмасалиев (68), Сардорбек Азимов (72), Владимир Бубаня (72), Рубен Санчес (79), Жавоҳир Илёсов (90)

Али Абдуахадов, ОКМК ФК Ахборот хизмати медиа муҳаррири.

МАВЗУГА ОИД

СПОРТЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin

СЎНГГИ СЎЗ

admin

ОКМК МАВСУМДАГИ ИЛК ҒАЛАБАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

admin

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНАТДА – ШАҲРИМИЗ ҚИЗЛАРИ

admin