Image default
Суд амалиётидан

ОЧИҚДАН ОЧИҚ ТАЛОН-ТАРОЖЛИК

Осон келган нарса осон кетади. Айниқса, у бировнинг ҳақи эвазига бўлса. Баъзан кўришмаяпти-ку, билмай қолади, деб ўйлаб, баъзан эса қўлидан нима келарди, қабилида турли безорилик қилувчилар охирида жавоб беришини билмайди дейсизми? Билишади, билганда ҳам жуда яхши билишади. Жазоланиш иккинчи даражали масалага чиқиб, кўзланган иш, гарчи у яхши бўлмасада, ўша ишни охирига етказиш учун айримлар юзсизликка юз тутиб, оқибатда айбини тан олиш билан чекланаяптилар.
Тўрт паҳлавон бировнинг ҳақига кўз олайтириш, талон-торожлик натижаси ҳақида жуда яхши хабардорлар. Сабаби бугун ижтимоий тармоқларда қайси жиноят учун қандай жазолар берилишини барча ёшлар ўқишяпти, ҳатто гувоҳи бўлишяпти. Аммо Даврон Эшимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва унинг дўстлари Жавлон Алимов, вояга етмаган Орзу Қаюмов ва Бегзод Ҳалимовлар бировнинг ҳақига кўз олайтирдилар.
Эшимов “Металлург” ўйингоҳида ўзи билан бирга ўтирган танишлари билан бирга ўзганинг мол-мулкини очиқдан очиқ талон-тарож қилиш мақсадида ўйингоҳда сайр қилиб юрган И.Георгий ҳамда А.Богдановаларга ҳужум қилиб, уларга тегишли бўлган смартфонларни олиб қўйишади. Камига уларга енгил тан-жароҳати ҳам етказишади. Аввалига телефонни сотиб, пулини бўлишмоқчи бўлишади. Аммо харидор чиқмагач, чойхонада овқатланиб, гаров эвазига телефонни ташлаб кетиш таклифи ўртага ташланганда, О.Қаюмов ва Б.Ҳалимов бунга кўнишмайди. Келишув бўлмагач, улар тарқалишади.
Аммо ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди. Улар қўлга тушишди. Суд залидаги бу йигитлар қилган ишларидан пушаймон эканликларини айтишаётган бўлишсада, аслида талон-тарожлик учун жазоланишларини билиб туриб, шу йўлга кирганлари одамни ўйлантиради.
Суд судланувчи йигитларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

М.Тўйчиев,
Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

БИР ТАРСАКИ УЧУН 3 ЙИЛ ҚАМОҚ

admin

НОТЎҒРИ ТАШЛАНГАН ҚАДАМДАН ҚАМОҚХОНАГАЧА

admin

ДАЪВО МУДДАТИ ВАДАЪВО МУДДАТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМАЙДИГАН ТАЛАБЛАР

admin

ФИРИБГАРЛАРГА ҲАРОМ ЛУҚМА БУЮРМАДИ

admin