Image default
Жамият

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 98-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 98-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги жами 3 та масала кўриб чиқилди:

Биринчи масалада Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Кенгаш депутатлари навбатдаги чақириқдан бошлаб Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сонини 25 та этиб белгилаш ҳақида қарор қабул қилдилар (ҳозирги кунда 30 та ўринда 26 нафар депутат ишламоқда). Депутатлик ўринлари сонини 25 нафар этиб бегиланишида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига риоя этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масалада эса Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Олмалиқ шаҳар сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга асосан амалдаги шаҳар сайлов комиссияси ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан уларнинг иш фаолияти якунланди.

Сессия қарори билан депутатлар янги сайлов комиссияси таркибига номзодларни ҳуқуқий сайлов комиссиясига тавсия этиш бўйича қарор қабул қилдилар. Олмалиқ шаҳар сайлов комиссияси таркибига жами 15 нафар аъзоликка номзодлар тавсия этилди. Мазкур таркиб ҳуқуқий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқлангач, расман иш фаолиятини бошлайди. 
Шунингдек, депутатларимиз “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида ғолиб лойиҳа учун шаҳримиздаги Ибн Сино маҳалласи биноси ёнидан 0.25 га (25 сотих) қаровсиз ерда яшил жамоат парки ташкил этишни маъқулладилар. Энди бу ҳудудда янги яшил ҳудуд барпо этиш учун маблағ ажратилади. Ушбу ҳудуднинг суғориш тизими ҳам инобатга олинган.
Кенгашнинг сессияси барча регламент талаблари доирасида шаффоф ва очиқлик асосида ўтказилди. Сессия иши ижтимоий тармоқлар орқали онлайн ёритиб борилди.

Халқ депутатлари
шаҳар Кенгаши котибияти.

МАВЗУГА ОИД

ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

admin

МАЪНАН ЭСКИРГАН ГАЗ УСКУНАЛАРИНГИЗНИ АЛМАШТИРИНГ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ИҚТИСОДИГА ЭРИШИНГ!

admin

ИИБ ходимлари касб байрами кенг нишонланди

admin

“ХАЛҚПАРВАР” КОМИССИЯСИ НИМА ИШЛАР БИЛАН БАНД?

admin