“Олмалиқ КМК” АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2024 йил 3 июндаги кунидаги 165-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича Долзарб 30 кун” ойлиги давомида қуйидаги бир қатор ишлар амалга оширилди.
жумладан, 51-КЁҚҚнинг ёнғин ўчирувчи гуруҳлари иштирокида ОКМК АЖ бошқарма ва цехлари ишчи ва хизматчилари билан кўргазмали семинарлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда кўргазмали машғулотлар ташкил қилинди.
Комбинат ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан объектларда 233 маротаба ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширувлари ўтказилди. Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича 45 нафар ишчи хизматчиларга нисбатан 27 540 000 сум миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди. 247 та жойда носоз электр мослама ва ускуналари 13-банд баёнига асосан ўчирилиб, 32 та ёнғин хавфи юқори бўлган жойлар иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Корхона ва муассасаларда 129 та учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, учрашувларда 2345 нафар киши қатнашди. Маскан ишчи-хизматчилари билан 191 маротаба қайта йўриқномалар ўтказилиб, 2865 нафар ишчи хизматчи ходимлар имзолари олиниб тасдиқлатилди. Комбинат объектларида мавжуд радио эшиттириш алоқа воситалари орқали 225 маротаба Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ҳаракатланиш тартиби, Ис газидан ҳимояланиш каби мавзуларда эшиттиришлар бериб борилди. Ёнғин техник комиссияси аъзолари иштирокида 29 марта йиғилиш ўтказилиб, баённомалар тузилди.
Маскан ишчи-хизматчилари ёнғин ўчириш техникаси, ёнғин техник қуроллари, газ ва тутундан ҳимоя воситалари билан яқиндан таништирилди. Корхона ишчи хизматчилари билан фавқулотда ҳолатларда кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари иштирокида 79 марта машғулот ўтказилиб, уларда 395 та кўнгилли ёнғин ўчириш дружина аъзолари қатнашдилар. Корхона ҳудудида мавжуд 221 та ер ости суволгичларидан 7 таси текшириб чиқилди.
Юлдуз Сайдалиева,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.