Image default
Таълим

МАКТАБЛАРДА «МАЪНАВИЯТ СЕКТОРИ» ИШ БОШЛАМОҚДА

2023 йил 16-17 ноябр кунлари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сурхондарё вилояти тажрибасида бешинчи — “Маънавият сектори”ни ташкил қилиш тўғрисида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида шаҳримизнинг 19-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқув семинари ташкил этилди.
“Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида жорий йилнинг 9 август куни ўтказилган ушбу семинарда вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳарларидаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, бош мутахассислар мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари қатнашишди.
Умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, тарбиявий ишлар натижадорлигини ҳамда мактаб раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ундан ташқари янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, вояга етмаганлар ўртасида жиноий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, яъни, мактабда касб-ҳунарга йўналтиришни қай даражада йўлга қўйилганлиги кўрсатиб берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига илк бор 2023-2024 ўқув йилида ташкил этилган ”Турон” театр студияси ёш ижодкорлари томонидан “Жадидчиларнинг тарихи”, уларнинг қолдирган мероси кўрсатиб берилди.

Райхон
Ҳакимова.

МАВЗУГА ОИД

КИТОБ-ИЛМ САРЧАШМАСИ

admin

5-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ — ТАНЛОВ ҒОЛИБИ!

admin

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ОЛТИН ЗАФАР!

admin

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

admin