Image default
Жамият

ОИЛА -МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Юртимизда ёшларимиз, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда уларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Қизларимизнинг илм-фанда, маърифат ва таълим-тарбияда ўз фаолликларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Аммо афсуски, уларни замонавий техника ва технологияларни ўзлаштиришга чорлаш лозим бўлган бир пайтда фарзандлари тақдирига бефарқ қараётган ота-оналар ҳам учраб туради. Яъни, никоҳ ёшига етар-етмас ёшларнинг оила қуришларига аксарият ҳолда ота-оналарнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлмоқда.

Қонунчилигимизда вояга етмаган шахс билан тузилган никоҳ ноқонуний деб топилиши кўрсатилган. Никоҳ томонларнинг ўзаро розилиги асосида тузилиши лозим. Розилик ота-оналарнинг ёки кариндошларнинг мажбурлаши ёки алдаши оқибатида берилган бўлса, ихтиёрийлик тамойили бузилганлиги учун бундай никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилади ва жиноят ҳисобланади.
Оила Кодексига асосан никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун ҳам 18 ёш этиб белгиланган. Айрим ҳолларда ФҲДЁ бўлимига ота-оналарнинг ўзлари мурожаат қилишиб, бўлажак келинлари 18 ёшга тўлмаганлигини, лекин унаштирув маросими ўтказилиб тўй куни ҳам белгиланганлигини маълум қилишади. Келин вояга етмаганлиги сабабли никоҳни қайд этиш учун ариза қабул қилинмаслигини, диний идораларимиз шаърий никоҳни никоҳ гувоҳномаси асосидагина ўқиши мумкинлигини билишганидан кейин тўйни тўхтатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Никоҳ қурган ёшлар оилага мослашмай фарзандли бўлишларни қандай изоҳлаш мумкин? Бирор ҳунарни эгалламаган, рўзғор ишларини умуман уддалай олмайдиган қиз қандай қилиб фарзанд тарбиялай олади? Энг ачинарлиси, ҳатто никоҳ ёшига етмай шаърий никоҳ асосида яшаётганларга нима дейсиз? Ҳуқуқий асосга эга бўлмаган никоҳ эса томонларга ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбурият юкламайди. Бундай ҳолда томонлар бир-бирларидан мулкий ёки номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини талаб қилишга ҳақли эмаслар.
Ота-оналар, ёшлар аввало тиббиёт ходимлари, психологлар ва ҳуқуқшуносларнинг эрта никоҳнинг тиббий, руҳий ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақидаги фикр мулоҳазаларини тингласалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Оила – давлатнинг асосини, шахснинг ўз-ўзини намоён этишида инсонийлик фазилатларини эгаллашида етакчи аҳамиятга эга. Маънавиятли шахс ҳар томонлама барқарор маънавиятли оила муҳитида шаклланади.
Тарбия аввало оилага юкланади. Шу сабабли оилани бош тарбиячилик мавқеини кўтаришга алоҳида эътибор бериш барчамизнинг бурчимиз. Қизлар ва ота-оналар ўртасида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришда маҳалла ва жамоатчиликнинг таъсири кучли бўлиши лозим.

Раъно Масадиқова,
шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.

МАВЗУГА ОИД

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТИ ОШДИ: БУНИНГ ОЛДИ ОЛИНИШИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИНДИ?

admin

Халқ ва армия бир тану бир жондир!

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 66-СЕССИЯСИ

admin

ҲАМШАҲРИМИЗНИНГ ҚАНЧАСИ БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМА ОЛИШДИ?

admin