Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилди.
Жумладан, бугун депутатларимиз кутилаётган сайловларда Тошкент вилояти Кенгаши депутатлиги учун бўладиган сайловларни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия қилиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Вилоятда жами 60 та округ тузилган бўлиб, шундан 3 та округ Олмалиқ шаҳрига тааллуқли. Депутатларимиз 3 та округ комиссиялари аъзолигига 11 нафардан жами 33 нафар номзодни ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия қилдилар. Энди ҳудудий сайлов комиссияси ушбу номзодларни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
Кенгаш котибияти