Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 7 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.
Жумладан, 2024 йил 6 ойи давомида шаҳар Халқ қабулхонасига 576 та (2023 йилда 386) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага кўпайган. Келиб тушган мурожаатларнинг 110 таси ижобий ечим топган.
Президент Виртуал қабулхонасига 2024 йил 7 ой давомида 4847 та (2023 йил 7 ойда 4347) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 500 тага кўпайган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1437 таси ижобий ечим топган, 1818тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган. Қаноатлантирилган мурожаатлар 3272 та, яъни 74,06 фоизни ташкил қилади. 960 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган. Рад этилган 24 та, кўрмасдан қолдирилгани 32 та, тугатилгани 94 та, такрорий мурожаатлар 564 та, муддати бузилганлар 125 тага кўпайган.
Шунингдек, шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан «маҳалла еттилиги» иштирокида маҳаллаларда ўтказиладиган қабуллар жадвалига асосан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, «Коинот», М.Беҳбудий, «Ҳилол», «Дўстлик», «Бирдамлик» МФЙларида «маҳалла еттилиги» фаолияти ўрганилиб, мурожаатлар бўйича қонунчилигимиздаги талаблар бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Шунингдек, долзарб масалалар бўйича учрашувга келган фуқаролар ҳам иштирок этди. Қабул давомида нореал қарздорлик, ер кадастри, уй-жой, тиббиёт, БСКлар фаолияти, йўл, электр, моддий ёрдам олиш масалаларида мурожаатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланиши назоратга олинди. Асоссиз қилинган мурожаатларга эса тушунтиришлар берилди.
Г.Балтаева,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳридаги
Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.