Шаҳримиз нуронийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3133-сон Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаш йиғилишининг 2024 йил 28 июнь кунидаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорига асосан шаҳримиздаги бир гуруҳ нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Жорий йил 10 август куни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини нуронийларга вилоят ҳокими Зоир Мирзаев, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Абдусамад Носиров томонидан топширилди.
Юлдашходжаева Марҳамат Мингбаевна, шаҳар Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари, I-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан;
Қосимов Бурхон Неъматович, шаҳар Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғини “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари, II-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан;
Исоматов Юсуф Пўлатович, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали Олий таълм фахрийси, I-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан;
Нугманов Икрам Нугманович, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали, Олий таълм фахрийси, I-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.