Image default
Жамият

ОКМК ВА ХИТОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Жорий йилнинг 14-15 август кунлари Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида ОКМК ва Хитойнинг ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди.
Бизнес-форумда ОКМКнинг «Металлургия ва турдош тармоқлар: ўзаро боғлиқлик, имкониятлар, ўсиш нуқталари» мавзусида тақдимот ўтказилди.

Ушбу нуфузли тадбирда Хитой савдо-саноат палатаси(CCCМЕ), Халқаро савдога кўмаклашиш бўйича Хитой кенгаши(CCПИТ), Хитой Рангли Металлар Ассоциацияси, Huigong, Shangdon Gold, Tianjin Sino-Инвестмент Development Group, Фортуне, Jiangsu Pengfei Group, NFC, BGRIMM каби ҳамкор компаниялар ҳамда CCCME электрон платформасига қизиқиш билдирган 300 дан зиёд компаниялар иштирок этишди.
Форум доирасида ташкил этилган панель сессияларида «Мисни чуқур қайта ишлаш», «Импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Нодир ва қийин эрийдиган металлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш», «Ўзбекистон корхоналари учун полимер ва резинатехника буюмларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш» каби йўналишлар бўйича Хитой компанияларига батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда сўзга чиққан Хитой компанияларининг вакиллари ва раҳбарлари ОКМКда жуда катта имкониятлар мавжудлигини, комбинат билан ҳамкорлик қилиш икки томонлама манфаатли эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, форум доирасида ўтказилган B2B форматидаги музокараларда кўплаб компаниялар ОКМК билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиришди.
Форумда бир қатор ўзаро манфаатли ҳамкорлик битимлари, меморандумлар, шартномалар имзоланди. Жумладан, Хитой савдо-саноат палатаси, Халқаро савдога кўмаклашиш бўйича Хитой кенгаши, Хитой рангли металлар ассоциацияси ҳамда Hebei, Shandong Gold Group Co., Ltd, Xiamen Tungsten Co., Ltd., Tianjin Sino-Инвестмент Development Group, CRRC Dalian Co., Ltd., Wolong Electric Group Co., Лтд. каби компаниялар билан бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 62,5 миллиард АҚШ долларига етгани ҳам йилдан-йилга ҳар икки давлат ўртасида иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганини англатади. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликдаги кооперация лойиҳалари туфайли Хитойнинг металлургия ускуналари ва тоғ-кон қурилиш техникаси экспорти борасида ўсишда давом этди. Бизнес-форум ҳар икки томон учун жуда манфаатли бўлди.

ОКМК Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

ЁПИҚ КЎРИЛГАН ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА НИМА ГАПЛАР БЎЛДИ?

admin

БЕМОР УЧУН МАДАДКОР, БОР БЎЛ, АЗИЗ ШИФОКОР!

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ КОМИССИЯНИНГ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОРИ

admin

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИШАРАФЛАНДИ

admin