Image default
Жамият

«САЙХУНОБОД», «УЙЧИ», «ҒИЖДУВОН» ВА «ЗАРБДОР» ТАЖРИБАСИ БЎЙИЧА ОЛМАЛИҚДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

Депутатлар масъуллар олдидаги навбатдаги долзарб вазифаларни белгилаш билан бирга камчиликларга йўл қўйиб келаётган масъулларга чора кўриш ҳақида қарор қабул қилдилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибаси бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу масалада шаҳарда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги танқид остига олинди. Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан мазкур йўналишларда йўл қўйилган хато — камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан шаҳримизда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ҳар битта маҳаллада “Сайхунобод” тажрибаси асосида жорий йилнинг 1 август кунига қадар белгиланган 520 та режа ортиғи билан (100,2%га) бажарилган. Шундай бўлишига қарамасдан, 8 та маҳаллада 19 та микролойиҳа амалга ошириш режаси бажарилмаган.
Жумладан, “Юлдуз” МФЙда 1 та, М.Беҳбудий МФЙда 2 та, Ҳ.Олимжон МФЙда 3 та, “Мустақиллик” МФЙда 4 та, “Металлург” МФЙда 2 та, “Ойдин” МФЙда 1 та, “Шош илоқ” МФЙда 2 та, “Ислом Каримов” МФЙда 3 та, “Янги ҳаёт” МФЙда 1 та микролойиҳа амалга оширилган.
Юқорида номлари қайд этилган маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари — Халқ банкида 5 та маҳаллада 9 та микролойиҳа, Микрокредит банкда 4 та маҳаллада 10 та микролойиҳалар бажарилмаган.
“Уйчи” тажрибаси асосида банклар томонидан иш ўрни яратиш режаси 1 802 тага ёки 104,0 фоизга, шундан июл ойи режаси 557 тага ёки 101,0 фоизга бажарилган. “Зарбдор тажрибаси” асосида 6 та “драйвер” лойиҳалар танлаб олиниб, амалга оширилмоқда. Лойиҳаларнинг 3 таси хизмат кўрсатиш, 3 таси саноат йўналишида.
Лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига жами 170,3 млрд. сўм инвестиция ўзлаштирилади, 610 та янги иш ўринлари яратилади ҳамда бюджетга қўшимча 4,4 млрд. сўм маблағ тушириш имконияти яратилади.
Бугунги кунда танлаб олинган лойиҳаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1 октябрга қадар 2 та лойиҳа ишга туширилиши ҳамда қолган 4 таси 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилади.
Йил якунига қадар “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибаси қуйидаги устувор вазифаларни белгилаб олинди.
Унга кўра, шаҳардаги 52 та маҳаллада 1 октябрга қадар 1040 та микролойиҳани ишга тушириш ҳисобига 10,0 млрд.сўмдан ортиқ кредит ажратилиб, 1 200 та иш ўрни яратилади. “Уйчи” тажрибаси асосида Банклар мижозлар билан ишлаш натижасида 2 511 та доимий иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. “Зарбдор тажрибаси” асосида 6 та “драйвер” лойиҳа тўлиқ ишга туширилади (3 таси хизмат кўрсатиш, 3 таси саноат). Натижада 170,3 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилади, 610 та янги иш ўринлари яратилади.
“Ғиждувон” тажрибаси асосида вертикал ўсадиган саноат биноларини ташкил қилиш ҳисобига кенгайиш имкони бўлмаган тадбиркорларни жойлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини легаллаштириш орқали йил якунига қадар 1 200 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Кенгаш котибияти.

МАВЗУГА ОИД

Тарғибот, таҳлил ва камчиликлар

admin

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ОКМКГА ТАШРИФ БУЮРДИ

admin

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

admin

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

admin