Image default
101 хабари

БУЮМЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

Ҳаётда кўплаб учраб турган ҳолатлардан бири ўз-ўзидан ёниб кетиш ҳисобланади. Бунда айрим предметлар юз берган кимёвий реакциялар натижасида ички ва ташқи омиллар сабаб ёна бошлайди. Масалан, оддий иссиқ сув ёки буғ қувури иссиқлик манбаи ролини ўйнаши ва газлама қоғоз, ёғоч буюмлар ўз-ўзидан ёниб кетиши учун етарли бўлиши мумкин. Қувурлардаги сув ҳapopaти иссиқлиги 150° С гача етиши мумкинлигини унутмаслик зарур.

Кўпинча кўмир, торф, хас-ҳашак ёки пахтанинг туташи ва ёниб кетишининг гувоҳи бўламиз. Ўрамдаги тўл, цаллофан ва қоғоз ёниб кетиши мумкин. Торф ва қўнғир кўмирнинг ўз-ўзидан ёниб кетиш ҳарорати 50 — 60° С., пахтаники 120° С, қоғозники — 100″ С., линолеумники — 80″С га тенг.
Кимёвий ўз-ўзидан ёниб кетиш модда ва материалларнинг ҳаво ва бошқа оксидловчилар билан оддий шароитларда кимёвий реакцияга киришиб, улар ёна бошлаши учун етарли иссиқлик ажратишига ҳам боғлиқ. Масалан, фосфорнинг ҳавода, осон ёниб кетувчи суюқликлар билан марганцовка бирикканда, ёғоч қипиқлари кислоталар билан бирикишида ўз-ўзидан ёниб кетиш ҳодисалари кузатилади.
Кимёвий реакцияларнинг бошқа бир тури сув ёки ҳаво билан ўзаро таъсирига боғлиқ. Бунда ҳам модда ва материалларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши учун етарли ҳapopaт ажралиб чиқади. Калий, натрий, калций карбиди, сўндирилмаган оҳак шундай хусусиятларга эга. Ишқорли моддалар кислородсиз ҳам ёниб кетиши мумкин. Реакция учун зарур бўлган кислородни улар ўзлари, юқори ҳарорат остида ҳаво намини кислород ва водородга ажратиб ишлаб чиқарадилар. Шу сабабли ҳам бундай моддаларни сув билан ўчириш портлашга олиб келади.
Ва ниҳоят, микробиологик ўз-ўзидан ёниб кетиш майда ҳашоратлар фаолияти билан боғлиқ. Улар прессланган материалларда жуда кўплаб кўпаядилар. Барча органик моддаларни ейдилар ва шу ернинг ўзида нобуд бўладилар. Чириш жараёнида ўзидан иссиқлик ажратиб чиқарадилар. Мисол тариқасида бултурги сомон хирмонининг ўзидан ўзи ёниб кетишини кўрсатиш мумкин.
Турар жойларда ва ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин чиқиб келишининг сабаблари турлича. Ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин кўпинча технологик асбоб-ускуналар, электр, асбоб ускуналарнинт носозлигидан, ходимларнинг олов билан эҳтиётсиз муомаласи ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишларидан келиб чиқади.
Технологик ускуналарни лойиҳалаш ва улардан фойдаланишда муҳандис-техник тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ёнғиннинг олдини олади. Ёнғин ва портлаш ҳодисаси бир-биридан ажралмас. Айрим ҳолларда портлаш ёнғинга сабаб бўлади, баъзан ёнғин вақтида портлаш содир бўлади.

Нигора Маматқулова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

admin

БОЛА ШЎХЛИГИ

admin

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ

admin

БИНО ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

admin