Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ҳар йили Устозлар миллий форуми ўтказилиб келинмоқда. Ушбу миллий форум 4 босқичда бўлиб, республика, вилоят, туман (шаҳар) ва мактаблар кесимида ўтказилади.
Хусусан, жорий йилнинг 19 август куни ҳам мазкур форумнинг вилоят босқичи шўъба йиғилишлари бўлиб ўтган эди. Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимлигида Устозлар 3-миллий форуми доирасида ўтган ўқув йилида муваффақиятларга эришган педагоглар, таълим ташкилотлари жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда олий таълим муассасаларига киришда юқори натижа қайд этгани учун Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Хусниддин Турғунбоев 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бўлим тасарруфидаги 1-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабини моддий-техник базаси ва кутубхона фондини бойитиш учун мактаб директори Хулкар Аманбоева вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.