Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан шаҳримизда қурилиши якунланган бир қатор янги бинолар фойдаланишга топширилиши аҳолимииз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлмоқда.
Хусусан, куни кеча шаҳримизда «Шош Илоқ» МФЙ учун янги қурилган бино фойдаланишга топширилди. Ҳоизрги кунда ушбу маҳаллада 2396 нафар аҳоли, 821 та оила истиқомат қилмоқда. Илгари МФЙ ходимлари «Бухоро мактаби» биносида ажратилган хонада фаолият юритарди.
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ташаббуси ва «Бухоро мактаби» ҳомийлигида тенг шерикчилик асосида бугунги янги бино қад ростлади. Эндиликда «Маҳалла еттилиги» шинам ва замонавий бинода фаолият юритади. Бинода ишлаш учун барча шароитлар — мебел ва оргтехника жиҳозлари мужассам.