Газ дудбўрони мавжуд барча газ жиҳозларининг мўриларини ўз вақтида махсус дудбўрон текширувчи ташкилотлар томонидан тозалатиб, унинг созлигини назоратдан ўтказгандан сўнггина иситиш печларидан фойдаланишга рухсат берилади. Аммо афсуски, баъзи бир хонадон соҳиблари газ таъминоти бўлими ходимлари ва мўриларни тозаловчи ташкилот ходимларини уйларига киритмаслик ҳолатлари учраб турибди. Натижада фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган газ жўмраклари ва ускуналарида газ сизиб чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда ва энг ачинарлиси, бу оғир оқибатларга олиб келиб, охири ўлим билан тугаши мумкин.
Содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, фуқароларнинг қўлбола иситиш печлари, газ чиқиб кетиши мумкин бўлган носоз ёки резина шлангли газ ускуналаридан совуққонлик ва бефарқлик билан фойдаланиши кузатилмоқда. “Олмалиқшаҳаргаз” ГТБ газ ходимлари шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда газдан хавфсиз фойдаланиш мавзусида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришига қарамасдан, аҳоли хонадонларида қўлбола сув иситиш қозонлари, сертификати бўлмаган иситиш печлари ўрнатиб, улардан ясама дудбўронлар орқали фойдаланиш, газ плиталари духовкасини хоналарни иситиш мақсадида ёқиб қўйиши, газ асбобларини газ тармоқларига резина шланг орқали улаб фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.
Газ ускуналаридан совуққонлик ва эътиборсизлик билан фойдаланиш оқибатида ис газидан заҳарланиш, газ ҳаво аралашмаси чақнаши каби бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаришга замин яратаётган турар жой бинолари ва коммунал маиший хизмат кўрсатиш корхоналари истеъмолчиларига қатъиян ман этиладиган ҳолатлар:
– истеъмолчилар томонидан ўзбошимчалик билан газ тақсимлаш қутиларининг (ГРП) қулфларини бузиб, тушунмаган ҳолда уларга ташқи таъсир кўрсатиш ва газ босимини кўпайтириш ёки ГТҚни байпас йўлига ўтказиш;
– аҳоли хонадонларида қўшимча қурилишлар қилиб газ таъминоти ходимлари рухсатисиз қўшимча газ жиҳозларини газ тармоғига улаш;
– ёнғинга қарши курашиш жамияти томонидан дудбўрони мавжуд иситиш жиҳозларини назоратдан ўтказмасдан фойдаланиш;
– хонадонлар ва кўп қаватли уйларда газ лойиҳасида кўрсатилган газ жиҳозлари жойларини ўзгартириш ва ўзбошимчалик билан иситиш қозонларини ўрнатиб олиш;
– ностандарт ва қўлбола газ асбобларидан, сертификати бўлмаган сув иситиш қозонлари ва иситиш печларидан фойдаланиш;
– газ плиталаридан хонани иситиш мақсадида фойдаланиш;
– газ асбобларини газ тармоқларига резина шланглар орқали улаш хавфли эканлигини эслатиб ўтамиз.
Қўшимча қилиб таъкидлаб ўтиш жоизки, табиий газ истеъмолини камайтиришни, иқтисод қилиш мақсадида замонавий тежамкор ёндиргичлар ўрнатиш лозимлигини, тўлов интизомига ва истеъмол маданиятига риоя қилинишини, истеъмол қилинган табиий газ тўловларини ўз вақтида амалга оширишингизни таъкидлаган ҳолда сертификатланмаган ёндиргичлардан ва резина шланг(ичаг)лардан фойдаланиш ҚАТЪИЯН МАН қилиниши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАДИ.
“Олмалиқшаҳаргаз”
газ таъминоти бўлими.