Image default
Жиноят ва жазо

ОЛМАЛИҚДАГИ 9 ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДАГИ ТАЛОН-ТАРОЖЛИК ЁХУД“ТУГАЛЛАНМАЙ КОЛГАНПУЛ ЮВИШ ОПЕРАЦИЯСИ”

38 ёшли Аҳмаджон Каримжонов, “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖ раҳбари, яъни, мансабдор шахс сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 март кунги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармони талабларига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига арзон уй-жой билан ўз вақтида таъминлаш бўйича мажбуриятни зиммасига олган эди.

Яъни, у Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган тендер ғолиби деб топилгандан сўнг, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 май кунги 219-сонли қарорига асосан, Олмалиқ шаҳар И.Каримов МФЙ ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қурилиши учун 0.1 гектар ер майдони ажратилишига эришди. Ушбу ер майдонига 2 та 9 қаватли уй-жой қуриш белгиланганлигидан фойдаланиб, ўзгалар мулкини ўзлаштириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Олмалиқ филиали ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖ ўртасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 18 ой муддатга, 8 млрд сўм миқдорда кредит маблағи ажратилиши ҳақида кредит шартномасини расмийлаштирди. Шартномага асосан “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қурилиш маҳсулотлари сотиб олишлик учун 2021 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида кредит маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўмини турли хил хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб, “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖ ва “Neptun-91” МЧЖ ўртасида имзоланган шартнома доирасида жами 1 млрд 739 млн 130 минг 400 сўмлик қурилиш материаллари харид қилган. Яъни, 264 млн 821 минг 200 сўмлик МДФ ва темир эшиклар, 12 млн 460 минг 100 сўмлик профиль маҳсулотлари, 16 млн 882 минг  сўмлик профнастиль, 44 млн 400 минг сўмлик квадрат шаклидаги трубалар, 86 млн 664 минг сўмлик бўёқ ва грунтовка маҳсулотлари ҳамда 234 млн сўмлик ламинат каби жами 659 млн 227 минг 300 сўмлик маҳсулотларини кредит ажратиш ҳақидаги шартномасида кўрсатилмаган бошқа мақсадларга сарфлаб, маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлган.
А.Каримжонов, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБнинг Олмалиқ филиали ва “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖ ўртасида 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга, 8 млрд сўм миқдорда кредит маблағи ажратилиши ҳақида 2021 йил 13 октябрда 24-сонли кредит шартномасини расмийлаштириб, шартномага асосан “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қурилиш маҳсулотлари сотиб олишлик учун 2021 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида кредит маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўмини турли хил хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб, “Eco polymer packets” МЧЖдан харид қилинган 695.481.200  сўмлик, “Kudratov Nizam Niyazxanovich” ХКдан харид қилинган 9.869.800  сўмлик, “Master stroy comfort” XKдан харид қилинган 10.534.500 сўмлик, “Ўзметкомбинат” АЖдан харид қилинган 158.899.400  сўмлик, “Sifatli cho`qqi” МЧЖдан харида қилинган 3.639.500 сўмлик, “KZB savdo”МЧЖдан харид қилинган 9.200.000  сўмлик, “M-viko” МЧЖдан харид қилинган 1.156.500 сўмлик, “Penoplast lyuks” МЧЖдан харид қилинган 4.089.000 сўмлик, “HK group” МЧЖдан харид қилинган 45.000.000 сўмлик, “Осиё Батарея” МЧЖдан харид қилинган 46.442.600 сўмлик, “Ideal house” МЧЖдан 6.000.000 сўмлик, жами 990.284.200 сўмлик қурилиш маҳсулотларни кредит ажратиш ҳақидаги шартномасида кўрсатилмаган бошқа мақсадларда сарфлаб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Олмалиқ филиалидан ажратилган жуда кўп миқдордаги маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
А.Каримжонов, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, давлат олдидаги солиқ тўловларини тўлашдаги мажбуриятларини бажаришдан қочиб, яъни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасида кўрсатилган “товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик ҳамда ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги солиқ базасини яшириш деб эътироф этилиши” ҳақидаги талабларини қўпол равишда бузиб, жамият тарафидан жами 990.284.200 сўмлик реализация қилинган товарларни ҳисоботларда кўрсатмасдан 118.834.100 сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Судланувчи А.Каримжонов судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи “Улуғбек” исмли шахс билан танишиб қолганлиги, ушбу шахс акаси Муроджон билан ҳам мулоқотда бўлиб келганлиги, 2021 йил давомида акаси Муродга қўнғироқ қилиб, Олмалиқ шаҳар И.Каримов МФЙ «Мустақилликнинг 27 йиллиги» даҳаси ҳудудида кўп қаватли уй қуриш учун ҳужжатлар борлигини айтган. Агар истаса ушбу қурилишни уларга топшириши мумкинлигини маълум қилгандан сўнг, у ҳужжатлар билан ишлашга Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи таниши Анварга мурожаат қилиб, лойиҳа билан танишиб кўришини билдирди. Сўнг, улар учови яъни у Анвар ва акаси Олмалиққа келди, у ерда Пискент туманида яшовчи Олим билан танишиб, унга 9 қаватли уй-жой қурилиш объектини уларга бериб юборишини айтди. Шунда Анвар уйнинг ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, уларга қуриш учун қулайлигини айтиб, Олим билан келишиб олдилар. Келишувга кўра у “LIGHT NEW FUTURE” МЧЖ номига расмийлаштирилиши, у томонидан қурилиш ишлари охирига етказилганидан сўнг, у билан кўрилган фойдага қараб ўзаро келишиб олишлари лозим бўлган. Кўп қаватли уйни қураётган вақтида маблағлар етишмовчилиги бўлганлиги учун “Ўзсаноатқурилишбанк” Олмалиқ филиалидан кредит таъминоти учун Наманган вилоятида жойлашган нотурар биносини гаровга қўйиб, барча маблағларни қурилиш биноларига сарфлаган. Аммо қурилиш 1-уй 7 қаватга қадар, 2-уй 2 қаватга қадар қурилган ҳолатда тўхтаб қолди. Натижада қурувчи усталар маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли, 2022 йил декабрь ойда қурилиш объектидан чиқиб кетган.
Суд судланувчи А.Каримжоновга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, аммо қасддан суддан яширинганлиги, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айблов бўйича банкка етказилган зарар қопланмаганлигини ҳам эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “б” банди, 192 11-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди. А.Каримжоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўтаттиришлик учун 7 (етти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 1 апрель кунидан бошлаб ҳисобланди ҳамда А.Каримжоновдан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Олмалиқ филиали фойдасига жами 1.649.511.500 сўм ундирилиши белгиланди.

Исломжон Миновваров,
Тошкент вилояти прокуратураси
бўлим катта прокурори.

МАВЗУГА ОИД

КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒИДА ТОПАР

admin

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin

ЭЛЕКТР ВА ГАЗГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШЛАРАНИҚЛАНМОҚДА

admin

ГИЁҲФУРУШФОШ ЭТИЛДИ

admin