Image default
Жамият

«ОЧИҚ БЮДЖЕТ»НИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 103-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда тегишли масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Жумладан, депутатлар 2024 йилнинг 2-мавсумида фуқаролар ташаббуслари жамғармаси орқали молиялаштириладиган «Очиқ бюджет» (Опен бюджет) лойиҳаларининг овоз бериш якунларига кўра ғолиб деб топилган жами 12 та лойиҳани маъқулладилар.
Бу йил 2-мавсумда Олмалиқ шаҳрида «Опен бюджет»да ғолиб бўлган лойиҳалар қуйидагилардан иборат:

  1. Усмон Носир МФЙ ички йўлларини таъмирлаш;
  2. «Чамбил» МФЙ «Ниҳол»,»Бахт», «Истиқлол», «Навбаҳор», «Саноатчилар», «Гулбоғ», «Мевазор» кўчаларининг ички йўлларини таъмирлаш;
  3. «Намуна» МФЙ ҳудудидаги кўчаларни асфальт қоплама билан тўлиқ қоплаш (2.1 км);
  4. Шаҳар Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш;
  5. «Рамазон» МФЙ ҳудудига 200 дона симёғоч, 200 дона тунги чироқлар, 8 км симни хонадонларга киритиш учун 6 км кабел ва 1 дона трансформатор ўрнатиш;
  6. «Бўстон» МФЙ «Гулзор», «Бахт» ички кўчаларини асфальт қоплама билан қоплаш ва 20-йўналиш кўчаси ёнидан эни 2 метр, узунлиги 700 метрли икки ёнига бетон бордюрлари билан тротуар ётқизиш;
  7. «Дўстлик» маҳалласидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган симёғоч ва сим кабеллари, трансформаторлар, кўча чироқларини янгисига алмаштириш орқали маҳалладаги кўчалар ёруғлигини ва аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш;
  8. 18-сонли умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини ривожлантириш;
  9. Шаҳар касб-ҳунар мактабининг моддий техник базасини ривожлантириш;
  10. «Олтин» маҳалласи «Қоратош», «Айланма», «Теракзор», «Чаманзор», «Чинор», «Осиё», «Мискон», «Орият», «Ҳамкорлик», Пушкин, «Эзгулик», кўчаларини таъмирлаш ва асфальт қопламаси ётқизиш.
  11. 22-умумтаълим мактаби боғига артизан қудуқ қазиб, сув чиқариш ва суғориш тизимларини ўрнатиш ҳамда лоток ва ариқларни янгилаш.
  12. «Коинот» МФЙ Амир Темур кўчасига — 5 та, «Ҳумо» кўчасига — 1 та, «Фахрийлар» кўчасига — 1 та, «Ифтихор» кўчасига — 3 та замонавий, атрофи ўралган чимли болалар майдончаси ҳамда қўшимча ичига «street work out» майдончалари барпо этиш.

МАВЗУГА ОИД

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ: 2023 ЙИЛ АҲОЛИНИНГ 71,4 ФОИЗ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

admin

ОКМК ФРАЙБЕРГ КОНЧИЛИК АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

admin

ҚАРШИМДАГИ ҚОТИЛ

admin

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ ИСЛОҲ ЭТИЛАДИ

admin