Олмалиқ шаҳар ҳокимининг тегишли Қарорига асосан Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлимида фуқароларни (1998-2006 йилларда туғилган) муддатли ҳарбий хизматга ДХХ чегара қўшинлари, Миллий гвардия, ИИВ Қоровул қўшинлари, ФВВ қўшинлари, Мудофаа вазирлиги қўшинлари (Махсус операция кучлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Артиллерия ва умумий қўшинлари)га танлаб олиш, Қуролли Кучлар сафини ватанпарвар, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан баққуват ва соғлом бўлган, сараланган чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва танлов тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан чақирув қоғози олган ва маҳалла фуқаролари йиғини ходимлари томонидан хабардор этилган фуқароларни Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига келишлари талаб қилинади.
Чақирув қоғозини олганда чақирилувчи давлат ёки хусусий корхоналар, ташкилотларда ишлашидан қатъий назар, Мудофаа ишлари бўлимига келиб тиббий кўрикдан ўтишлари ва танлов тадбирларида иштирок этишлари керак, тиббий кўрикдан ўтиш вақти учун иш жойига маълумотнома берилади. Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг кундузги ва кечки бўлимларида ўқиётган талабалардан ўқиш жойидан маълумотномаси билан келиб мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.
Ота-оналар диққатига!
Агар фарзандингиз чет элга ўқиш ёки ишлашга кетган бўлса шаҳар Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси ходимларини хабардор қилишни унутманг!
Қўшимча: 2024-2025 ўқув йили 3-босқич (октябр-феврал ойлари) Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техника мутахассислари тайёрлаш марказида ўқишга номзодлар танлов тадбирлари ўтказилмоқда.
Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1999-2006 йилларда туғилган, бўйи 170 см, вазни 70 кг.дан кам бўлмаган, маълумотли (умумий ўрта, ўрта-махсус, олий), судланмаган, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан баққуват ва соғлом бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.
Мутахассисликлар:
1.”ВС” тоифали ҳайдовчи, ҳайдовчи электрик, радиотелефонист, телефонист, хизмат ити йўриқчиси, ўқчи ошпаз, чавандоз.
Мурожаат учун Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ходимлари телефон рақамлари:
94-931-48-04, 97-090-77-36,
88-547-10-94.