Image default
Жамият

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖда аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги

Бугунги кунда шаҳримиздаги катта саноат корхоналаридан бири бўлмиш “Аммофос-Максам” АЖ марказий аппаратининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш бўйича маслаҳат-кенгаши фаолияти йўлга қўйилган.Бугунги кунда шаҳримиздаги катта саноат корхоналаридан бири бўлмиш “Аммофос-Максам” АЖ марказий аппаратининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш бўйича маслаҳат-кенгаши фаолияти йўлга қўйилган.

Корхонанинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 10-бандига асосан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича асослар киритилган. Айни вақтда корхонада жами 2563 нафар ишчи ходим фаолият юритиб келмоқда. Шундан 997 нафари хотин-қизларни (39%) ташкил этади. Корхонада гендер тенгликни таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларда барча оила аъзоларининг масъуллигини ошириш, эрта никоҳ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида жорий йил бошидан 22 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида 9 марта учрашувлар ташкил этилди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касаначиликни ривожлантириш ўз-ўзини банд қилиш борасида ҳам корхонада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, пиллачилик соҳасида корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг ишсиз хотин-қизлари рўйхатлари шакллантирилиб, Пискент ва Бўка туманлари пиллачилик кластерлари билан ипак қурти парвариши учун 125 нафар хотин-қизлар жалб қилиниб, мавсумий иш билан таъминланди. Корхонамизда хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасида ҳар чоракда сўровномалар ўтказилиб борилади. Бундан ташқари турли маънавий-маърифий, спорт тадбирлари, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида алоҳида ташкиллаштирилади. Ушбу спорт тадбирларида 456 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Республика, вилоят миқёсидаги тадбирларда 150 нафар хотин-қизлар фаол қатнашиб келаётгани қувонарли.

Роҳила Абдуқодирова,
“Аммофос-Максам” АЖ Бошқарув раисининг Оила ва хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

“ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН АЙЛАНИБ, САКРАБ ЁКИ БУЗИБ ЎТАМАН”

admin

МУРОЖААТЛАР СОНИ КАМАЙМОҚДА

admin

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

admin