Image default
Адлия саҳифаси

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШИРИЛГАНЛИГИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Эндиликда фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки YIDXP (my.gov.uz) орқали пенсия тайинлаш учун ариза топшириши мумкин.
Хизматнинг афзалликлари:

  • Исталган Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки онлайн тарзда my.gov.uz сайтига кириб, пенсия олиш учун ариза топширишнинг мумкинлиги;
  • Хизматнинг тез ва сифатли кўрсатилиши натижасида ортиқча вақт сарфланмаслиги;
  • Хизматдан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳақ ундирилмаслиги.
    Хизматдан фойдаланиш учун:
  • Давлат хизматлари марказига ташриф буюриш ёки my.gov.uz сайтига кириб, тегишли хизматни танлаш;
  • Сўровномани тўлдирган ҳолда ариза йўллашнинг ўзи етарли.
    Аризани кўриб чиқиш босқичлари:
  • Ариза Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқилиши учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юборилади.
  • Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисоблайди ва тайинлайди.
    Пенсия тайинланганлиги ёки рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетга маълумотнома юборилади.
    Давлат хизматлари маркази мурожаат қилувчини ариза натижаси ҳақида хабардор қилади.
    Натижа 10 иш кунида тақдим этилади.

Севара Тугалбоева,
шаҳар Давлат хизматлари маркази шўба бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

admin

МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚ УНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ БИЛАН ТУГАТИЛМАЙДИ

admin

ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ ОЧИШ ТАРТИБИ: ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТЛАР

admin

МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ АСОСЛАРИ

admin