Image default
Uncategorized

ЖШШИР чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қандай енгиллик беради?

Ўзбекистонда ЖШШИР барча давлат, банк, солиқ, ижтимоий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади. Давлат органлари “Электрон ҳукумат” махсус платформаси орқали ўзаро ҳамкорлик орқали жисмоний шахслардан қўшимча маълумотларни сўрамасдан, ЖШШИР асосида зарур маълумотларни алмашадилар.

Хусусан, 2021 йил 1 июлдан ЖШШИР давлат хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор сифатида белгиланди. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимида таъсисчилар, директор, ариза берувчи ёки унинг вакили тўғрисидаги маълумотларда ЖШШИР кўрсатилиши керак.
Афсуски, ЖШШИР амалда мажбурий бўлиб идентификатор сифатида тасдиқланиш вақтида таъсисчилар – Ўзбекистонда вақтинча ёки доимий истиқомат қилмайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар имкониятлари ҳисобга олинмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган қарорида шундай тартиб белгиландики, Ўзбекистонда вақтинча ёки доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ЖШШИР олишлари мумкин.
2022 йил 1 июндан Ўзбекистонда вақтинча истиқомат қилаётган ёки фаолият юритаётган чет эл фуқароси Давлат хизматлари марказларига ЖШШИР олиш учун ариза бериши мумкин.

Жасур Бахтиёров,
шаҳар Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
VI ЧАҚИРИҚ 55-СЕССИЯСИ

admin

КЕЧИККАН САТРЛАР

admin

1 ЯНВАРДАН КИМЛАРНИНГ ПЕНСИЯСИ ОШДИ?

admin