Ўзбек адабиётига ўз овози, ўз йўлига эга бўлган янги бир авлод кириб келди. Уларнинг тақлидлардан йироқлиги, ўз йўли, ўз қиёфаларини топиш учун изланишлари, давр руҳияти эврилишларини ўзида намоён этиши таҳсинга сазовордир. Бунинг эътирофи ўлароқ мазкур авлоднинг ёрқин вакиллари ижод намуналари чоп этилмоқда. Ушбу китобга ана шу авлод вакилларидан бири — Хуршид Абдурашид қаламига мансуб сара шеърлар жамланган.
Ушбу китобни шаҳар Ахборот кутубхона марказидан олиб ўқишни тавсия қиламиз.