Image default
Статистик қайдлар

СТАТИСТИКА

Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми
2024 йилнинг январ-июл ойларида Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми жами 620,9 млрд. сўмни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши +12,6 %га тўғри келди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши
2024 йил январ-июл ойларда Тошкент вилоятида кичик тадбиркорлик субектлари томонидан 15 505,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 21,9 %ни ташкил этди.
Тошкент вилоятида гўштнинг 79,7 %и деҳқон хўжаликларида етиштирилган
2024 йилнинг январ-июн ойларида вилоятда 160,4 минг тонна гўшт етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023- йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 %га ошган. Гўшт етиштиришнинг юқори ҳажмидан 79,7 %и деҳқон хўжаликларига тўғри келади.
Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти
2024 йилнинг январ-июнида Тошкент вилоятида кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти ҳажми 968,8 миллион АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 30,6 %ини ташкил этди.
Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 
2024 йил январ-июл ойларида Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 680,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Шундан: экспорт ҳажми 376,7 млн. АҚШ долларини ва импорт ҳажми 303,4 млн. АҚШ долларини ашкил қилди.
Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми
2024  йилнинг январ-июл ойларида Олмалиқ шаҳрида 108 та қурилиш ташкилотлари томонидан жами 1314,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Шу жумладан: йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 988,4 млрд. сўмлик, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 260,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Норасмий сектор томонидан 65,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Олмалиқ шаҳрининг демографик ҳолати
2024 йил 1 июл  ҳолатига кўра, Олмалиқ шаҳрида доимий аҳоли сони 147 638 кишини ташкил этди.
Шундан:
эркаклар — 71 749 киши,
аёллар — 75 889 киши, туғилишлар — 1 523 та чақалоқ, ўлим — 343 киши,
никоҳлар — 468 та
ажримлар сони — 153 тани
ташкил қилди.
Олмалиқ шаҳрида нечта  корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда?
2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Олмалиқ шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони: қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 15 та, саноат соҳасида 244 та, қурилиш соҳасида 108 та, савдо соҳасида 509 та яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 177 та, ахборот ва алоқа соҳасида 23 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 67 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 73 тага етди.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ РАҚАМЛАРДА

admin

ОКМКДА 4 ОЙДА 177,7 МЛН ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

admin

Статистик қайдлар

admin

Статистик қайдлар

admin