Маълумки, Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шолс расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Ташриф доирасида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Шундан сўнг, «Олмалиқ КМК» АЖ ва Германиянинг «КфW IPEX Bank» ва «АКА» банклари ўртасида кредит битими имзоланди. Унга кўра немис банклари янги мис эритиш мажмуасининг қурилишини молиялаштиришни биринчи транши учун 146,0 млн евро миқдорида маблағ тақдим этишади.
ОКМК Ахборот хизмати