Image default
101 хабари

ЁНҒИННИ БАРТАРАФ ҚИЛИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

Ёнғин юзага келганда ташкилот раҳбарияти ва масъул шахсларнинг барча ҳаракатлари биринчи навбатда одамлар хавфсизлигини ва уларни эвакуация қилинишини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.
Ёнғин ёки алангани кўриб қолган ҳар бир ходим қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши зарур:

  • зудлик билан ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериш;
  • мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситалари (ўт ўчиргич, ички ёнғинга қарши жўмраги, стационар ёнғин ўчириш қурилмаси ва ш.к.) ёрдамида ёнғинни бартараф этишга киришиш;
  • ёнғин рўй берган жойга объект раҳбарини чақиртириш чораларини кўриш.
    Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.
    Мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, шу жумладан мазкур Қоидалар талабларини бузиш (бажармаслик, талаб даражасида бажармаслик ёки бажаришдан бош тортиш) оқибати хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келади.

А.Ибрагимова,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЁНҒИН ВАҚТИДАГИ ҲАРАКАТЛАР

admin

АГРЕГАТ ВА ДЕТАЛЛАРНИ ЮВИШДАЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin

ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

admin