Image default
Адлия саҳифаси

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ ОЛИШЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига асосан, адлия органлари ва муассасалари, шу жумладан, Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга масъул этиб белгиланган.
Шунга кўра, адлия органлари ва муассасалари томонидан “Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида — ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари;

  • адлия органлари ва муассасаларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбирлари;
  • ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтириш бўйича амалий тадбирлар;
  • ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактаби ташкил этилиб у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курслари жорий этилади.
    Таълим муассасаларида “Ҳуқуқий билимлар ойлиги”ни ўтказиб бориш ва ёшларнинг ҳуқуқий билим олишларини рағбатлантиришга қаратилган турли ҳуқуқий мавзулардаги семинар-тренинглар ва танловлар ташкил қилиниши белгиланган.

Рустам Ҳамраев,
шаҳар Адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДАРАД ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

admin

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар

admin

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА, ИШ ҲАҚИ ТИЗИМИ

admin

ID КАРТАНИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

admin