Image default
101 хабари

ЭКИПАЖ КОМАНДИРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ёнғин хавфсизлиги экипаж командири оммавий тадбирлар ўтказиладиган масканда фавқулодда ҳолат юзага келганда Ёнғин хавфсизлиги хизматининг масъул раҳбари кўрсатмасига асосан жангавор экипажни хавфсиз жойга жойлаштириш ва шу автофдаги сув манбаларига ўрнатиш ишини олиб боради. Шунингдек, хизматни ўташ жойида ва унинг атрофида кузатув ишларини олиб боради, вазият бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматининг раҳбарига ахборот бериб боради.
ЁХБ раҳбари кўрсатмасига асосан бошқа тезкор хизматлар билан маскандаги фуқароларни хавфсиз жойга олиб чиқиш жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда жароҳат олганларни даволаш муассасаларига эвакуация қилишда ёрдам кўрсатиш, содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш ҳам унинг зиммасида.
Воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилаётган террорчиларни аниқлайди ва уларни ушлаб қолиш чораларини кўради.
Тезкор вазият ва кўрилган чоралар ҳақида маълумот тўплаб ёнғин хавфсизлиги катта раҳбари ва шаҳар марказий диспетчерлик хизмати билан узлуксиз алоқада бўлади.
Ёнғин содир бўлган ҳолларда (шахий тўлиқ ҳимояси таъминланганлигига) тўлиқ ишонч ҳосил қилган шаҳар ИИБ ЁХБ бошлиғини кўрсатмасига асосан ҳаракат қилади.

Муаттар хамидова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

«ТОТУВЛИК» КЎЧАСИДАГИ ХОНАДОННИНГ»БАЛКОНИ»ДА ЁНҒИН ЧИҚДИ

admin

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin

ИЧАБНИНГ ИЧКИ ЁХБ ҚОИДАЛАРИ

admin

ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ ОЙЛИК

admin