Image default
Янгиликлар

«Галстуксиз» учрашув

Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Олмалиқ шаҳар Кенгашига кўрсатилган номзод, амалдаги депутат, Олмалиқ шаҳар ҳокими Хамдамов Қобил Муротқулович Мирзо Улуғбек маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди.
Учрашув жуда кўтаринки руҳда, очиқ мулоқот шаклида ўтди. Учрашувда аҳолининг барча қатлам вакилларини кўриш мумкин. Номзод имкон қадар самимий, оддий чиқиш қилди, дейиш мумкин. Олмалиқ аҳолиси, жумладан, ушбу маҳалла аҳли Қобил Хамдамовни тинимсиз ҳудудда юриб, масалаларни ҳал қиладиган, оддий одамлар билан кўп мулоқот қиладиган инсон сифатида яхши билади ва учрашувда сўзга чиққан сайловчиларнинг номзодга мурожаати ва саволларида ҳам бу сезилиб турди.
Таъкидлаш жоизки, номзод сайловолди дастурида партиявий мақсад ва вазифалари билан биргаликда маҳалланинг ҳар бир кўчаси бўйича ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларини ўз режасига киритгани аҳолини хурсанд қилгани рост.
Бу каби учрашувлар шаҳримиздаги ҳар бир сайлов окургларида, маҳаллаларда давом этмоқда.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ БИТИРУВЧИЛАРИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ!

admin

ҲАР БИР КЎЧАТДА ЯШАР ЯШИЛ МАКОН

admin

ОКМК ҳаётидан

admin

АЙЁМГАМУНОСИБ ТУҲФА

admin