Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этиши белгиланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилиши белгилаб берилди.
