Image default
Биласизми?

ЕР УЧАСТКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024 йил 6-сентабрдаги ПФ-135-сон Фармони

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
Бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
Барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади,
Бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно.

Б.Қўчқоров,
«Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш» АЖ Тошкент вилояти вакили.

МАВЗУГА ОИД

Ramazonda toʻgʻri ovqalanishni 9 ta oltin qoidasi!

admin

Савол беринг, жавоб берамиз

admin

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИМА ДЕГАНИ?

admin

СИЗНИНГ ЁЗ БУ ЙИЛ ОИЛАНГИЗ УЧУН ЭНГ БАХТЛИ ЁЗ БЎЛИШИНИ ОЛДИНДАН ЎЙЛАБ КЎРИНГ

admin