Куни кеча ОКМК Ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлари бошқармасида «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатда» мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарнинг назарий қисми ихтисослаштирилган таъмирлаш ишлари бошқармаси фаоллар залида бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан ОЁХТТЭБ бошлиғи А.Ахроров саноат ишлаб чиқариш масканларида ташкилот ва турар жой биноларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари устуворлигини таъминлаш содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисалар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва тарқалишининг олдини олиш, носоз электр асбоб-ускуналардан фойдаланмаслик, тез аланга олувчи ва ёнувчи воситалардан фойдаланиш хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ёнғиннинг аянчли оқибатларга олиб келишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, семинар мобайнида тадбир қатнашчиларига республикамизда содир бўлган ёнғинлар, уларнинг оқибати юзасидан видеороликлар намойиш этилди.
Сўнг семинар кун тартибига кўра, бошқарма ҳовлисида ишчи-хизматчилар замонавий ёнғин ўчириш техникалари ҳамда асбоб-анжомлар билан таништирилди. Суҳбат давомида йиғилиш иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоблар берилди.
Тадбир давомида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш шартлари кўрсатиб борилди. Кўнгилли ўт ўчириш дружиналарининг ёнғин содир бўлганда қай тарзда ҳаракат қилиши, ташкил этилган ўқув машғулотида синовдан ўтказилди. Семинарда ҳар бир иштирокчи ўзи учун фойдали маълумотларга эга бўлди.
Дилафруз Қурбонова,
ОКМК ОЁХТТЭБ инспектори.