Image default
Жамият

ИЖРО АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ, АВТОБУСЛАР СОНИНИ ОШИРИШ КЎЗДА ТУТИЛМОҚДА

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида ўтказилган йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи мобайнида берилган топшириқ ва устувор вазифаларни ўз вақтида, юқори савияда ижро қилиш хусусида сўз борди.

Йиғилишда таъкидланганидек, камбағаликка қарши курашиш, меҳнат мигрантлари билан ишлаш бундан буён Тошкент вилоятида маҳаллий ижро этувчи органлар раҳбарларининг асосий вазифаси этиб белгиланди. Хорижда миграцияда юрган хотин-қизларни Ватанга қайтариш бўйича вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Зуҳра Миргазиева раҳбарлигида махсус штаб ташкил қилинади.
Қуйи тизимда ишларни тўғри йўлга қўйиш, ижро аппарати ходимлари сонини қисқартириш мақсадида, вилоятда мавжуд МФЙлар сони қисқартирилади. Шу мақсадда вилоятдаги барча МФЙлар жойлашуви, аҳоли салмоғи жиҳатидан қайта кўриб чиқилади. Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида транспорт соҳасидаги хизматларни яхшилаш учун 1000 та янги автобус харид қилиш бўйича топшириқ берди. Транспорт бошқармаси аҳоли вакилларининг фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади.

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ТИЗИМИГА
БИР ҚАТОР ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

Меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш – меҳнат бозорини таҳлил қилиш;
Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш;
Камбағалликни қисқартириш – камбағаллик динамикаси ва таркибини таҳлил қилиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва ижросини мувофиқлаштириш;
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани баҳолаш – халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда хорижда тан олинадиган касбий стандартларни ишлаб чиқиш;
Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш;
Муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш;
Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш.

МАВЗУГА ОИД

МАСЪУЛЛАР МУРОЖААТЛАРНИ ЎЗ МУДДАТИДА КЎРИБ ЧИҚАЯПТИМИ?

admin

8-САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТИ КИМ БЎЛДИ?

admin

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

admin