Бошимга тож кийдиргин болам.
Сен ўзингни суйдиргин болам.
Бугун сенга биргина нолам.
Яхши кўришлигимни билгин, болам!
ҚАДРЛИ, МЕҲРИБОН ЎҒЛИМ МАВЛОНОВ АКМАЛХОН СОДИҚ ЎҒЛИ!
Таваллуд айёминг, шукрона кунинг билан табриклаймиз. Сенга мустаҳкам соғлик, бахт омад, ҳаётинг қувончли кунларга тўла бўлишини тилаб қоламиз. Келгусида мартабанг бунданда улуғ бўлиб, муваффақиятларинг бисёр, ютуқларинг улкан бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Дурдона келинимиз билан бахтли оила бўлиб, солиҳ ва солиҳа фарзандлар кўришни тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан оила аъзоларинг, опаларинг Мафтуна, Дилноза ҳамда ота-онанг.