ХХ аср жаҳон адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири — Франс Кафка ижоди китобхонларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Унинг роман, қисса ва ҳикояларида ўз даврининг ўткир сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий муаммолари, инсон руҳиятининг энг мураккаб қирралари, оддий одамларнинг фожиавий қисматлари юксак маҳорат билан бетакрор усулда тасвирланган.
Франс Кафка асарлари ғарбда ниҳоятда машҳур. Мазкур китобда Франс Кафканинг ўзбек тилига таржима қилинган ҳикоялари жамланди ва нашрга тайёрланди.
Ушбу китобни шаҳар Ахборот кутубхона марказидан олиб ўқишни тавсия қиламиз.