OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

ФАН ОЛИМПИАДАСИ (ШАҲАР) 2-БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчилари ўртасида 2024-2025 ўқув йилида умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг иккинчи туман (шаҳар) ва учинчи — вилоят миқёсидаги босқичлари ҳамда халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралаш мақсадида 20 октябрь куни асосий фан олимпиадасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Х.Турғунбоев ушбу олимпиада жараёнларида иштирок этиб, ўқувчиларга ушбу синовларда омадлар тилади. Шунингдек фан олимпиадаларининг вилоят, Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларига ишонч билдирди.
Маълумот ўрнида, шаҳардаги 19-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўтказилган ушбу синовда 164 нафар 9-,10-,11-синф ўқувчилари иштирок этди.

МАВЗУГА ОИД

16-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ -ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin

ДАҲОГА ТАЪРИФ МУТАХАССИС ТИЛИДА

admin

ЖАРАНГЛАСИН ҚЎНҒИРОҚ, ИЛМ ЙЎЛИДА УЗОҚ

admin

ЎЗНИ ИЗЛАГАНГА КИТОБ КЕРАКДИР

admin