Шаҳримиз ҳудудида аҳоли яшаш уйлари ва қурилиш объектларида аҳоли ва қурувчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Сабаби ўтган йилларга назар солсак, кунлар совуганида газ босимининг кўтарилиб-пасайиши натижасида фавқулодда ҳодисалар содир бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда. Энг кўп нохуш ҳодиса бу фуқароларнинг ис газидан захарланиш ҳолатларидир. Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги ҳар бир маҳалла, қурилиш объектларида бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари ўрганиб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилди. Бунда қурувчилар томонидан ностандарт қўлбола усулда ясалган электр ва газ иситиш печларидан фойдаланмаслик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан куну-тун тарғибот-ташвиқот ишлари жадал суратлар билан олиб борилмоқда. Чунончи, ушбу қурилиш объектларида ишлаётган ишчиларнинг аксарияти бошқа вилоят вакиллари, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари, яқинларининг йўлларига кўз тикиб кутишларини инобатга олиб, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини кўз қорачиғимиздай асрашимиз лозим. Уларга хавфсиз шарт-шароитлар яратиб беришимиз даркор.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан доимо огоҳ ва сергак бўлишингизни, фавқулодда кўнгилсиз ҳодисаларнинг сезганингизда зудлик билан “101” ёки “1050” рақамларига хабар беришингизни сўраймиз.
Ш.Шерқулов,
шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари.
Э.Жумабоев,
шаҳар ФВБ катта инспектори.