Image default
Жамият

2425 ТА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТИКЛАНДИ

Президентимиз томонидан 2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб – қувватлаш йили деб белгиланиши, айниқса ёшларга ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берди.

Хусусан, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган икки мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги натижасида 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди.
Бу борада Тошкент вилоят прокуратураси органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратураси органларига тадбиркорлик субъектларидан жами 200 дан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 49 таси қаноатлантирилиб, 151 тасига ҳуқуқий мазмунда тушунтиришлар берилган.
Тадбиркорлик ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан 2 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунингдек, вилоят прокурори ва унинг ўринбосари томонидан 180 дан ортиқ тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда 220 та муаммолар аниқланиб, уларнинг 206 таси бартараф этилган ва 14 тасининг ечими назоратга олинган.
Шунинг билан биргаликда, бу даврда вилоят прокуратураси органлари томонидан жами 406 нафарига, шундан 124 нафарига 8,3 млрд. сўм кредит, 5 нафарига 5,053 гектар ер, 6 нафарига бўш бино ажратилишида, 6 нафарига лицензия ва рухсатнома расмийлаштирилишида, 156 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида ва 109 нафарига бошқа масалаларда ёрдамлар кўрсатилди.
Мисол учун, “ANGREN FLEX CHEMICALS” МЧЖ раҳбари А.Афаканнинг жамиятга кириш учун автомобиль йўли қуришда амалий ёрдам беришни сўраб, вилоят прокуратурасига ёзган мурожаати кўриб чиқилиб,
“Ангрен Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ДУК ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда, “ANGREN FLEX CHEMICALS” МЧЖга кириш учун мўлжалланган 210 метр автомобиль йўли қурилиб, текисланиб, шағал ётқизилиши ҳамда асфальт қоплама ётқизиш ишларини келгуси йил дастурига киритилиши таъминланди.
Фаолият юритиш истаги бўлган, бироқ муаммолари сабабли фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ҳал этилиши натижасида жами 2.425 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланишига эришилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини асоссиз текширган ва текшириш тартибини бузган айрим мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Мисол учун, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Б.Бердиев томонидан 2024 йил 13 майда “Karvon Metan Servis” МЧЖда текширув бошланиб, шу куннинг ўзида тугатилган бўлсада, текшириш далолатномаси ва тадбиркорлик субъектига қўлланилган таъсир чоралари ҳақидаги маълумотларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига белгиланган бир кунлик муддатдан кечиктириб, 2024 йил 15 майда киритилишига йўл қўйганлиги учун МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу каби, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси С.Қанақов томонидан “Ohangaron Kelajak Zamin” МЧЖда ўтказилган текширишда ҳам йўл қўйилганиги учун маъмурий жазога тортилган.

Э.Исамов,
Бош прокуратура бошқарма прокурори.
А.Гулмуротов
Тошкент вилоят прокуратураси
бўлим катта прокурори.

МАВЗУГА ОИД

ТАЙИНЛОВ

admin

МАҚСАД: ТИРБАНДЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

admin

КАСБ ТАҚДИРИНГГА АЙЛАНГАНИДА…

admin

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТДА

admin