Image default
Жамият

КОМБИНАТ ИШЧИСИ САЛКАМ 18 МИЛЛИОНЛИК ИЖТИМОИЙ ПАКЕТ ОЛИШИ РОСТМИ?

…Йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди,90 минг тонна рух метали, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металлар ишлаб чиқариладиган Олмалиқ кон металлургия комбинатида бир нафар ишчи учун ажратилган ижтимоий пакет миқдори бугунги кунга келиб, 17 миллион 600 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу салкам 18 миллион дегани. Демак, ҳар бир комбинат ишчиси бир йил давомида мана шу сумма миқдорида ижтимой кўмак олиши, соғломлаштирилиши, белгиланган тур бўйича саёҳатларга бориши, фарзандлари ёзги оромгоҳларда дам олиши, ота-онаси профилактория-санаторияларда ҳордиқ чиқариши мумкин.

Бу миқдорни кўриб гигант корхонанинг Касаба уюшмаси Кенгаши томонидан олиб борилаётган амалий ишларга қизиқдик..

Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун…

  • Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш учун комбинат ишчи ва хизматчиларининг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг иш ва дам олиш шароитларини яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Келгусида бу йўналишдаги ишларимиз албатта янги босқичга кўтарилади-, дейди биз билан суҳбатда ОКМК Касаба уюшмаси Кенгаши раиси Абдурашид Ҳайдаров.

Гигант корхонанинг ишлаб чиқариш жабҳаси тизимли равишда йўлга солингани каби Касаба уюшмаси Кенгашининг фаолияти ҳам қатъий тартиблар асосида юритилиб келинмоқда. Хўш бу борада ишчи-ходимларнинг кайфияти қандай? Улар меҳнат шароитларидан қай даражада рози?Ижтимоий пакетлар бўйича қандай фикрда? деган саволлар туғилади. Бу борада кичик тадқиқотимиз давомида билдикки, респондентларнинг 85 фоизи ажратилаётган ижтимоий пакетлар борасида ижобий фикрга эга бўлса, уларни қийнаётган муаммолар меҳнат шароитлари бўйича эканлиги аниқланди.
Маълумот сифатида айтиб ўтиш жоизки, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинганига 76 йилдан ошган бўлса-да, меҳнат соҳасида нотенглик барҳам топганича йўқ. Дунё бўйича саккиз юз миллионга яқин одам ишсизликдан азият чекса, афсуски, яна миллионлаб инсонлар номуносиб меҳнат шароитларида ишлашмоқда.

ОКМКда 36 минг ишчининг 8 минги аёллар, шундан 1500 нафар аёл раҳбар лавозимида

Мазкур рақамлар ортида комбинат гендер тенглик масалалари бўйича анчайин фаоллашганини пайқаш мумкин. Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг қарорига асосан, бугунги кунда комбинат Касаба уюшмалари Кенгаши таркибида 8 та комиссия мавжуд бўлиб, уларнинг бири-Гендер тенгликни таъминлаш ва психологик муҳитни соғломлаштириш комиссияси дейилади. ОКМК Гендер тенглигини таъминлаш ва психологик муҳитни соғломлаштириш масалалари бўйича комиссия раиси-Вилоят Давлетованинг берган маълумотларига қараганда, жорий йил бошидан то шу кунга қадар комбинат ишчи-ходимларидан 172 та мурожаат аризаси келиб тушган. Уларнинг 170 таси хотин-қизлардан, 2 таси эркаклардан келган.
Мурожаатларнинг 7 таси ишдаги низолар билан боғлиқ. Оилавий муаммо ва низолар 72 тани ташкил этаётгани ачинарли албатта.
Улар ичида 10 та мурожаат қайнона-келин билан боғлиқ можаролари эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ишдаги низоларнинг 1 таси ижобий ҳал қилинди. 2 таси жараёнда, яъни низоли вазият мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган Янги Ўзбекистон давлатини барпо этишда Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби етакчи саноат корхоналарининг ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Сана муносабати билан ОКМК Касаба Уюшмаси Кенгашининг бир қатор фидойиларини, бошланғич ташкилотлар жонкуярларини самимий табриклаб қоламиз!

Дилафрўз Эгамбердиева

МАВЗУГА ОИД

МЕҲНАТ КЕЛТИРГАН САОДАТ

admin

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР

admin

СОЛИҚЧИ — ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

admin

ОБОД МАНЗИЛЛАРДА ХАЙР-БАРАКА БЎЛУР!

admin