Жорий йилнинг 3-8 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Таэквон-до ИТФ бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
17 та давлат спортчилари иштирок этаётган ушбу мусобақада Олмалиқ шаҳрининг 9 нафар спортчиси тул ва массоги баҳслари бўйича Ўзбекистон мавқеини ҳимоя қилаяпти.
Жумладан, 5 ноябрь кунги натижалар бўйича шаҳримиз спортчилари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритишди. Бугун спарринг баҳслари давом этади. Иштирокчиларимизга ғалаба тилаймиз.
Мураббийлар: Луиза Довидова ва Кумуш Кучкорова.
Иштирокчиларнинг тул баҳсларидаги натижалари:
- Сарвиноз Тохирова 1-ўрин
- Сабина Шерматова 1-урин
- Зиёдагул Ахмедова 1-ўрин жамоавий
- Камрон Абдухамидов 2-ўрин
- Озод Авазбеков 3-ўрин
- Азизбек Жозилов 3-ўрин
- Зиёдагул Ахмедова 3-ўрин
- Комилжон Курбанов 3-ўрин
- Ирода Тошпўлатова 3-ўрин.