Image default
Миннатдорлик

ДАРДГА ДАВО УЛАШУВЧИ…

Инсон қачонки соғлом бўлса, бу ҳаёт чиройли кўринади. Дардмандлик эса кўп нарсалардан маҳрум бўлишимизга, чекловлар ва мавжуд нарсаларни ёрқин кўра олмаслигимизга сабаб бўлади. Шу ўринда, жонимиз оғриганда бизга шифо улашишда ёрдам берувчи шифокорларнинг меҳнатини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.
Турмуш ўртоғим Сафарали Анарқулов ошқозон ҳазми билан боғлиқ муаммолар сабаб, жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Танага тиғ тегиши инсон учун қанчалик қийин жараён эканлигини бошидан ўтказганларгина ҳис қила олади. Бахтимизга Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасида ишловчи малакали жарроҳ-шифокор Арипов Соибжон Ахилович бор эканлар. Аввалоси Яратганга шукур, улар томонидан ўтказилган жарроҳлик амалиёти ва муолажалар боис, турмуш ўртоғим тезда оёққа туриб, кўрмагандай бўлиб кетдилар. 16 йил давомида ошқозон билан боғлиқ муаммо уларни безовта қилмади.
2016 йили яна бир касаллик билан шифокор Сойибжон Ариповга мурожаат қилиш тўғри келди. Турмуш ўртоғим кўричак бўлиб қолганлари учун шифокор уларни яна ўзлари даволадилар. Ҳар иккала касалликларига вақтида даво топганликлари ва тўғри муолаажада бўлганликлари учун ҳозирда уларнинг касалликлардан шикоятлари йўқ. Бунинг учун Олмалиқ шаҳар марказий шифохона жарроҳ- шифокори Арипов Соибжон Ахиловичга ўзим ва оилам номидан чин дилдан раҳмат айтиб, миннатдорлигимни билдираман. Ҳамиша беморларга шифо улашиб, дуоларида бўлиб юрсинлар.

Гулзода
Анарқулова.

МАВЗУГА ОИД

ИШИНИ СИДҚИДИЛДАН БАЖАРАДИГАН РАҲБАРЛАР БОР БЎЛСИН!

admin

ФАОЛЛИГИ ШИЖОАТИДА

admin

ЭЗГУ АМАЛЛАР ЙЎЛИДА

admin

ТАЪЗИЯДАН ТАСКИН ТОПГАН КЎНГИЛЛАР

admin