Image default
Жиноят ва жазо

«МАРИХУАНА ШАЙДОЛАРИ» ЖАЗОЛАНДИ

2023 йилнинг 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича шаҳар судида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар – Маҳмуд Дадажонов ҳамда Шариф Илҳомов (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг жиноят ишлари юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Унда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қонуний жазо белгиланди.

2023 йилнинг 9 июнь куни Маҳмуд ва Шариф умумий оғирлиги 360 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини Тошкент вилояти Пискент тумани “Машраб” кўчасида шартли харидорга 4 млн сўмга сотаётган вақтида ДХХ ЧҚ тезкор ходимлари, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда қўлга олинган. Ўтказилган тадбир давомида умумий оғирлиги 360 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси процессуал тартибда расмийлаштирилиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Маҳмуд Дадажонов ҳамда Шариф Илхомовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суд ҳукми ўқилди. Яъни, М.Дадажоновга 4 йил ва Ш.Илхомовга нисбатан 5 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди.
Шаҳар бедарвоза эмас, қилаётган ишимни ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган «қаҳрамонлар»нинг режалари пучга чиқди. Ҳозирда жиноятчилар қилмишидан пушаймон бўлиб, оиласидан йироқда жазоларини ўташмоқда.

МАВЗУГА ОИД

ТЎҒРИ ЭМАС, ЎҒРИ БЎЛДИ

admin

БИЗ — ТИНЧЛИК ТАРАФДОРИ

admin

ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

admin

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД: САБАБЛАР ВА ЕЧИМ

admin