Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Шунингдек, сессияда Тошкент вилояти ҳокими томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига Қобил Хамдамов номзоди кўрсатилди ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг қарори билан Хамдамов Қобил Мураткулович номзоди Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.
