Image default
Жамият

КУН ТАРТИБИДА: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Жамолиддин Маназаров раҳбарлигида Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Гулнора Балтаева, шунингдек, шаҳардаги корхона ташкилотларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Унда аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш, ижобий ҳал этилиш даражасини ошириш, такрорий мурожаатлар келиб тушишига чек қўйиш ҳамда масъул биринчи раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилишини таъминлаш борасида ўқув соати олиб борилди.
Ўқув соати давомида иштирокчилар ўзларини қийнаётган саволларга батафсил жавоблар олишди. Шунингдек, корхона ташкилот ходимлари ўртасида мурожаатларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш муддатлари, ижро интизоми борасида фикр алмашилди.

МАВЗУГА ОИД

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ — ТАРБИЯНИНГ ИЛК ЎЧОҒИ

admin

Хизматлар соҳаси ривожи бандликни таъминлаш омили

admin

«САЙХУНОБОД», «УЙЧИ», «ҒИЖДУВОН» ВА «ЗАРБДОР» ТАЖРИБАСИ БЎЙИЧА ОЛМАЛИҚДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

admin

ШАҲРИМИЗ ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

admin