Image default
Эълон

ХАЙР-ЭҲСОН ДЕКАДАСИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида”ги 411-сонли ва 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 124-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида” 458-сонли, 2023 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сон қарорлари ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2024 йил 11 ноябрдаги 443-10-0-Ф/24-сонли фармойиши ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 25-моддаларига асосан, шаҳарда ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, табиий офатлар натижасида жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Олмалиқ шаҳар бўлими фаолиятига кўмаклашиш мақсадида жорий йил 19 ноябрдан 29 ноябрга қадар шаҳарда “Хайр-эҳсон декадаси” ва “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти шаҳар бўлимининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги” эълон қилинди.
Ушбу хайрия декадаси шаҳарнинг барча ташкилот, корхона, муассасалар ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан уюшқоқлигида Қизил Ярим Ой Жамияти Олмалиқ шаҳар бўлимига ихтиёрий ва беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилади.

Декадада жамоалар розилиги асосида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) фоизи миқдорида хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти шаҳар ташкилоти ҳисоб рақамига (Миллий банк Олмалиқ шаҳар БХОМ, ҳ/р 2021 2000500131217001, МФО: 00450, ИНН: 201 564 581) ўтказишлари мумкин.

Азиз ҳамшаҳарлар!
Хайр-эҳсон ўн кунлиги декадасида фаол бўлинг ва сиз ҳам хайрли иш қилувчи инсонлар сафига қўшилинг.

МАВЗУГА ОИД

ДИҚҚАТ!

admin

Аукцион савдода “Lacetti”

admin

1 МАРТДАН ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИ БОШЛАНДИ

admin

Чиқинди олиб чиқиб кетиш нархи ошмоқда

admin