Image default
Жамият

ЭНГ КЎП МУРОЖААТ ИЧИМЛИК СУВИДАН

Куз-қиш мавсумида аҳолига ишончли хизмат кўрсатиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, бундан ташқари, муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масаласи ҳар бир маҳаллада долзарб аҳамият касб этади. Ҳар йили ушбу мавсумда коммунал хизматлар, иссиқлик таъминоти, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ масалалар аҳоли томонидан кўплаб мурожаатларга сабаб бўлади.

2024 йилнинг 1 январидан 14 ноябргача Олмалиқ шаҳри аҳолиси томонидан Президентнинг виртуал қабулхонасига 6189 та мурожаат келиб тушган, уларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти ва коммунал хизматлар билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида аҳоли томонидан турли муаммолар, жумладан иситиш тизимлари билан боғлиқ мурожаатлар ортиб бормоқда. Хусусан, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ бўлган 305 та, иссиқлик таъминоти бўйича 228 та, электр таъминоти бўйича 170 та, газ таъминоти бўйича 107 та ва коммунал хизматлари билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан 108 та мурожаатлар келиб тушган.
Барча мурожаатлар тегишли корхоналар томонидан ўрганиб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда. Лекин бугунги кун долзарб муммоларидан бири аҳоли хонадонларида иситиш тизими етарли даражада ҳал этилмаяпти. Бунинг сабаби муаммолар тегишли масъуллар томонидан сифатли ва ўз вақтида сидқидилдан бажарилмаслигидир. Аҳоли муаммоларини ҳал этмасдан амалий ечим топишига асосий эътибор қаратмаганлиги оқибатида такрорий мурожаатлар сони ортиб бормоқда.
Аҳоли томонидан бу йўналишда Халқ қабулхонасига тўғридан тўғри келиб тушаётган мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бу тўғридан-тўғри Бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан боғлиқ. БСК раҳбарлари ва ходимлар ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндошса, мурожаатлар сони камайишига, куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказишга, шаҳар аҳолисининг розилигига эришилган бўлар эди.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланмоқда. Бугунги кунда, бу мурожаатлар жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналарига тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда. Бу жараёнлар куз-қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларни тез ва самарали ҳал этишга, аҳолининг мурожаатларига ўз вақтида жавоб беришга ёрдам беради.

Гулнора Балтаева,
шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

OʻZBEKISTONDA YASHASH UCHUN ENG QULAY SHAHARLAR REYTINGI EʼLON QILINDI

admin

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҲИЗМАТИ ТИЗИМИГА ЯНГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛМОҚДА

admin

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ — ТАРБИЯНИНГ ИЛК ЎЧОҒИ

admin

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМИ ХАМДАМОВ ҚОБИЛ МУРАТҚУЛОВИЧНИНГХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 7-ЧАҚИРИҚ 1-СЕССИЯСИДАГИ ОЛМАЛИҚ ШАҲРИНИ 2025-2029 ЙИЛЛАРДА КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

admin