Image default
Жиноят ва жазо

НОҚОНУНИЙ МАҲСУЛОТЛАР КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Тўғрилик билан, ҳалол пешона тер билан топилган ноннинг мазаси бошқача бўлади. Кимлардир манзилига қийинчиликлар билан етиб келса, кимлардир эса осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради.

Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, жорий йилнинг 26 октябрь куни Шерзод Насриддинов (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари фош этилди.
Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида Олим Шарипов автомашинасининг юкхонасида яширин ҳолда давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда қиймати 160 млн 200 минг сўм бўлган жами 10 дона картон қутиларда “Милан” номли тамаки маҳсулотлари олиб ўтилаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ноқонуний «Милан» сигаретлари сифати бўйича тадқиқот ўтказганида сигаретанинг тутунидаги никотин миқдори рухсат этилган стандартлардан сезиларли даражада ошиб кетишини кўрсатди. Бу истеъмолчининг соғлиғи учун икки баравар хавф туғдиради.

МАВЗУГА ОИД

ҲАМ ЎҒРИ, ҲАМ БЕЗОРИ

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

ХАТО ҚИЛСАНГ, ХАРАЖАТИНГ КЎПАЯДИ

admin