“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Рух заводи ишчи-ходимларига ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Саноат корхоналарида ёнғинлар аксарият ҳолларда технологик жиҳозлар, электр мосламалари, назорат-ўлчов ва ҳимоя ускуналарнинг носозликларидан, хизмат кўрсатувчи ходимлар оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланганда ва олов ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риoя қилмасликдан келиб чиқади. Саноат корхоналарида энг кенг тарқалган ёнғин манбалари қуйидагилap:
- қисқа туташувлардан чиқадиган учқунлар (электр тармоқларини носоз мослаш ва йиғишда, электр симлар ва жиҳозларининг устки қопламаси эскирганда, емирилганда ва шикастланганда пайдо бўлади);
- металларни бир-бирига ёки тош билан урганда ва шунга ўхшаш ҳолларда ҳосил бўладиган учқунлардан (масалан, вентилиятор парракларини сиртқи қопламага урилиши, ўзга металл предметларнинг майдалаш жараёнида тегирмон тошларига тегишида);
- оловни келтириб чиқарувчи ишлаб чиқариш мосламалари ва иситиш ускуналарини ёнувчан қурилма ва материаллардан ажратиб, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилмасликда;
-ўзи ёнувчи моддаларни бошқа модда ва материаллардан ажратиш, уларни сақлаш хавфсизлик қоидаларига амал килиш ҳамда ушбу воситалар ҳолатини доимий назорат қилмасликдан келиб чиқади.
Ёнғин келиб чиқиш сабабларини бартараф этишда корхона ишчи-ходимларига тушинтириладиган ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси ва ёнғин-техник асослари бўйича машғулотлар юқори савияда ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ш.Ахроркулова,
OЁХТТЭБ инспектори.