Жорий йилнинг 25 ноябрь куни VII чақириқ Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 2-сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари раислари ва таркиби тасдиқлаб олинди. Ҳар бир доимий комиссия раис, раис ўринбосари, комиссия аъзолари ҳамда котиби каби кетма-кетликдаги таркибдан иборат.
Хусусан, Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш ва коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссия таркиби Д.Каримов (комиссия раиси), З.Адилов (комиссия раиси ўринбосари), О.Қуролбоев, Б.Миралимов, А.Самадов (комиссия аъзолари) ва З.Пўлатова комиссия котиби этиб тасдиқланди.
Коррупцияга қарши курашиш, хавфсизлик ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия таркиби: М.Ашурова, М.Абдуллаев, А.Джураев, А.Шодиев, С.Мамаюсупов ва М.Пардабоева.
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия таркиби: А.Мавланов, А.Ҳасанов, С.Субанов, Л.Байдуллаева, С.Қодирова ва Ш.Алижонова.
Экология, аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссия таркиби: Б.Салимов, З.Мирзанова, Ф.Матасимов, Р.Сидиков ва Н.Атакулова.
Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссия таркиби: С.Қодирова, А.Шодиев, Д.Каримов, М.Абдуллаев ва М.Ашурова.